+998712334521 nashriyot@tsuos.uz
ISSN
Impact Factor
6.978
Country
Uzbekistan

Zamonaviy koreys madaniyatining shakllanishi

muallif

  • ГУЛЖАХОН КОБИЛОВА Ўқитувчи, ТДШУ

DOI:

https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-03-11

Muhim iboralar:

Корея, маданият, тарих

Annotatsiya

Ушбу мақола замонавий корейс маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши тарихига бағишланган. Мақолада, биринчи навбатда, "маданият", "оммавий маданият" ва "замонавий маданият" атамаларининг маъноси очиб берилган, маданиятни – инсон ва умуман жамиятнинг онг ва қадриятлари кўрсаткичи эканлиги ҳақида хулосалар берилган. Оммавий маданият, ўз навбатида, етакчи маданият шакли даражасига етди ва глобаллашув жараёнлари таъсирида у глобал ҳодисага айланди. Маданий интеграция натижасида, урф-одатлар, анъаналар, санъат, технологияларни бир-бири билан алмашиши ва уйғунлашиши, ҳамда уларни замонавий қарашлар ва қадриятларга мос равишда ўзгартириш орқали замонавий маданият шаклланади, бу эса олимлар учун янги тадқиқот йўналишларини очади.

Мақолада, шунингдек, ушбу мавзунинг долзарблиги, анъанавий корейс мадания­тининг шаклланиш хусусиятлари, унинг ўзгариши ва замонавий оммавий маданият соҳаларидан бирига айланишига таъсир кўрсатган омиллар муҳокама қилинади. Замонавий ҳодисани кўриб чиқишдан олдин тадқиқотда қадимги даврлардан ҳозирги кунгача бўлган маданиятнинг босқичма-босқич ривожланишининг қисқача тарихи келтирилган. Мақолада, шунингдек, ўзбек ва чет эллик бир қатор тарихчи, мада­ният­шунос ва кореяшунос олимлар ва уларнинг кореяшунослик соҳасидаги илмий ишларидан иқтибос келтирилиб, уларнинг таҳлили асосида ушбу тадқиқот амалга оширилди. Жанубий Корея маданий тўлқинининг замонавий ҳодисаси – Ҳаллю, унинг иқтисодий мазмуни, корейс маданиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати, ҳудудий оммалаштириш, қарама-қарши тамойилларнинг ўзига хос уйғунлигидан иборат ҳодиса сифатида таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилган: анъанавий Шарқ (Конфуций) ва Ғарб маданий қадриятлари умуминсоний маданият сифатида бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўз муҳлисларини топмоқда. Ушбу ҳодисанинг ўзига хослиги ва янгилиги шундаки, хитой, япон ёки ҳинд каби қўшни Шарқ маданиятлари ҳақида тасаввур қилганда инсоннинг кўз ўнгида биринчи навбатда, анъанавий классик даврнинг сурати пайдо бўлади, Корея эса, улардан фарқли ўлароқ, ҳозирги замонавий постиндустриал даврнинг машҳур маданий вакили. Жанубий Корея халқи мамлакатнинг замонавий тараққиёти талабларига энг мос келадиган анана ва инноватсияларнинг шундай мувозанатини топишга муваффақ бўлди.

Yuklashlar

Данные скачивания пока недоступны.

Foydalanilgan adabiyotlar

Курбанов С.О. История Кореи: с древности до начала XXI в. — СПб.: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2009. — 23-70 с.

Чжу Си (кит. упр. 朱熹, пиньинь Zhū Xī, тж. известен как Чжу Юаньхуэй, Чжу Чжунхуэй, Чжу Хуэйань; 1130—1200) — китайский философ, учёный-энциклопедист, литератор, текстолог и комментатор конфуцианских канонических произведений, педагог, главный представитель неоконфуцианства, придавший этому учению универсальную и систематизированную форму, в которой оно обрело статус ортодоксальной идеологии в Китае и ряде сопредельных стран, особенно в Японии и Корее. Кобзев А.И. Чжу Си // Духовная культура Китая: энциклопедия: в 5 т.. — М.: Изд. фирма «Восточная литература» РАН, 2006. — Т. 1. Философия. — С. 593—596.

https://library.dvfu.ru/elib/document/7612868/Толстокулаков-И.-А./ История общественно-политической мысли Кореи [[Электронный ресурс]] : учебное пособие для вузов

https://library.dvfu.ru/elib/document/7612868/Толстокулаков-И.-А./ История общественно-политической мысли Кореи [[Электронный ресурс]] : учебное пособие для вузов

А.В.Торкунов. История Кореи (Новое прочтение). Издательство РОССПЭН, Москва – 2003, 182-185 с.

https://library.dvfu.ru/elib/document/7612868/Толстокулаков-И.-А./ История общественно-политической мысли Кореи [[Электронный ресурс]] : учебное пособие для вузов

https://cyberleninka.ru/article/n/koreyskaya-volna/Журнал-«Прямые-инвестиции»/№12(140)-2013/Страноведение/Корейская-волна-Воробьева-Ирина.

https://cyberleninka.ru/article/n/koreyskaya-volna/Журнал-«Прямые-инвестиции»/№12(140)-2013/Страноведение/Корейская-волна-Воробьева-Ирина.

Tashkent Uzbekistan
nashriyot@tsuos.uz
Call : +998712334521