«Ал-фавоиду-з-зиёиййа» ва «Кофия» асарларида феъл туркумининг ёритилиш принциплари
DOI:
https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-02-09Muhim iboralar:
шарҳ, қўлёзма, тошбосмаAnnotatsiya
Мазкур илмий мақолада қуйидаги масалалар таҳлил этилган: Абдураҳмон Жомийнинг «Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа» асарида феълнинг асосий хусусиятини унинг якка ҳолида ҳам бирон маънога далолат қилиб, яъни мустақил маъно ифодалаб, уч замондан бирига тааллуқли бўлишида, деб ҳисоблаши, шунингдек, олим феълнинг асосий белгиси унга قد юкламасини, келаси замонда س ва سوف юкламаларини ва جوازم – яъни феълнинг шарт майлини талаб қилувчи юкламаларни, ҳамда муаннас жинснинг ва бош келишикдаги бирикма олмошларининг сукунлиت ҳарфини қўшилишида эканлигини таъкидлаганлиги кабилар илмий таҳлил этилди ва унга муносабат билдирилди.
Шунингдек, мақолада Жомийнинг феълнинг майл юкламалари билан келишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтганлиги, олим феъл майлларининг шакли, уларнинг қўлланилиш ўринлари, муайян шаклни алоҳида талаб қилиб келувчи юкламаларнинг маъноларини тўлиқ очиб берганлиги ҳам ёритилган. Айниқса Абдураҳмон Жомийнинг «феъл» бобининг ўтган ва ҳозирги -келаси замон шакли, буйруқ шакли, ўтимли ва ўтимсиз феъллар, мажҳул нисбат, гумон ва (ишончли) билиш (ёки ўйламоқ ва ҳисобламоқ)ни ифодаловчи маъноли феъллар туркуми, ёрдамчи феъллар, иш-ҳаракатнинг яқинлигини билдирувчи феъллар, ҳайрат (таажжуб)ни ифодаловчи феъллар, мақтов ва таҳқир феъллари ҳақидаги маълумотларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Олимнинг бу феъллар борасида умумий маълумот бериш билан чекланмаслиги, балки мазкур туркумга кирувчи ҳар бир феълнинг гапдаги вазифаларини, маъноларини аниқ ва мукаммал шарҳлаб, муносабат билдириши ва уларни алоҳида туркумлаши кенг шарҳланган.
Мақолада Абдураҳмон Жомийнинг ўзига хос услубига алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб, айниқса унинг аслиятга кўпроқ эътибор қаратиши кенг ёритилган. Масалан, олим сўзларнинг, грамматик қоидаларнинг асл ўзагини, ясалишини, (этимологиясини) моҳиятини аниқ ифода этиб, чуқур мулоҳаза юритади. Жомийнинг ҳозирги-келаси замон феълининг насб (истак майли шакли) ҳолатида келишини талаб қилувчи أَنْ (...ни), لَنْ (ҳеч қачон, эмас, асло), كَىْ (учун, ниятида), إذن (ундай бўлса) юкламаларининг грамматик нуқтаи назардан қандай шаклда ясалганлиги ва ўзгаришга учраганлигини фактик далиллар асосида аниқ маълумотлар берган бўлиб, мақолада мана шу масалалар қиёсий услуб орқали янада кенгроқ ёритиб берилган. Мақолада изланишлар натижасида бошқа мумтоз араб тилшунослик асарларида бундай тўлиқ маълумотларни учратилмаганлиги, бу маълумотлар «Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа» асарининг юксак илмий аҳамиятини белгилиб беришини алоҳида ёритиб ўтилди. Тадқиқот натижалари классик араб тилига қизиқувчилар учун манба бўлиб хизмат қилади.
Yuklashlar
Foydalanilgan adabiyotlar
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 205а саҳифа.
ФЗ.205б.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 205б-206а саҳифа.
Гранде Б.М. Курс арабской грамматики в сравнительно-историческом освещении. – М.: 1963. – С. 121.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 208б саҳифа.
ФЗ.208б.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 209а саҳифа.
ФЗ.209а.
ФЗ.209б.
ФЗ.209а.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 293а саҳифа.
ФЗ.293б.
Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. Таржима ва тафсир муаллифи Шайх Абдулазиз Мансур. – Т.: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. – Б. 83.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 294а саҳифа.
Носирова М. Маҳмуд Замахшарийнинг «Ал Унмузаж фи н наҳв» рисоласи. – Т.: 2005. – Б. 124.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 217б саҳифа.
ФЗ.217б.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 222а саҳифа.
ФЗ.222: و حكم اخره اى آخر الأمر فى الحقيقة – عند البصريين الوقف و البناء على السكون لإنتفاء ما يقتضى اعرابه و هو حرف المضارعة للاسم المقتضية للاعراب انما هى بسببه و فى الصورة حكم المجزوم اى مثل حكم المضارع المجزوم فى اسكان الصحيح الاعراب و حرف العلة لنه لما شابه ما فيه اللام من المجزوم معنى اعطى حكمه، تقول:( اضرب، اضربا، اضربوا) و (اخشَ و أغزُ و ارمِ) كما تقول : لم يضربْ لم يضرباَ لم يضربوُا و لم يخشَ و لم يغزُ و لم يرمِ و ذهب الكوفيون الى انه معرب مجزوم بلام مقدرة
Мирзаев М. Ўзбек тили. – Т.: 1970. – Б. 145.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 222а саҳифа.
ФЗ.223а.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 223а саҳифа.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 223б саҳифа.
ФЗ.224б.
Носиров О., Юсупов М. Ан-На’им. Арабча-ўзбекча луғат. – Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2003. – Б. 681.
Абдураҳмон Жомий. Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа. ЎзР ФАШИ. Қўлёзма. 9665. 224б саҳифа.
Загрузки
Nashr etilgan
Qanday qilib iqtibos keltirish kerak
Ushbu son
Soha
Litsenziya
Copyright (c) 2022 MADINA JORAEVA
Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Authors retain copyright and grant the journal right of first publication with the work simultaneously licensed under a Creative Commons XX License...