+998712334521 nashriyot@tsuos.uz
Impact Factor
6.978
Country
Uzbekistan

ФОРС ТИЛИДАГИ ТУРКИЙ ЎЗЛАШМАЛАРНИНГ МОРФОЛОГИК МОСЛАШУВИ

muallif

  • БЕХЗОД ДЖАФАРОВ ўқитувчи, ТДШУ
  • ЗОКИР АРИФДЖАНОВ ўқитувчи, ЎХИА

DOI:

https://doi.org/10.37547/ot/vol-01issue-02-08

Muhim iboralar:

ўзлашма, туркий тиллар, грамматик

Annotatsiya

Ҳар қандай миллий тилнинг луғат таркиби, унинг жами сўз бойлиги шу миллатнинг бутун тарихий тараққиёти давомида шаклланган ҳодисадир. Тилларнинг луғат таркиби ички ва ташқи ресурслар ҳисобига бойиб боради. Аксар тилларда ички ресурслар луғат таркибининг бойишининг асосий манбаи саналади. Бироқ ташқи омиллар ҳам ўзига хос ўринга эга. Ташқи омилларга ўзлашмалар киради.

Ўзлашма – бу бирор бир тилдан бошқа бир тилга луғат бирликларининг кўчишидир. Улар тилнинг луғат бойлигини оширади, янги ўзаклар, сўз бирикмалари ва терминлар учун манба бўлиб хизмат қилади.

“Ўзлашма” мавзуси лексикологияда кенг ўрганиладиган мавзулардандир. Биз ўзлашмалар орқали контактда бўлган халқлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида маълумот олишимиз мумкин. Шунинг учун ҳозирда ҳам бу мавзу кўплаб лингвистик изланишларда тадқиқот объекти бўлиб келмоқда.

Ўзлашмалар бирор бир тил системасига киргач бир қанча мослашув жараёнини бошидан ўтказади. Бу мослашув жараёнлари фонетик, грамматик, семантик, график ёки услубий бўлиши мумкин. Ҳар бир мослашув алоҳида мавзу ва уларни алоҳида-алоҳида ўрганиш тақазо этилади. Булар орасидан грамматик мослашув, хусусан, морфологик мослашув алоҳида қизиқиш билан тадқиқ этилади. Бу орқали бегона сўз тил системасига қай даражада ўзлашганлигини билиш мумкин.

Мазкур мақола форс тилидаги туркий ўзлашмаларнинг морфологик мослашувига бағишланган. Унда от, сифат, равиш, сон ва феъл каби мустақил сўз туркумлари орасидаги туркий ўзлашмалар ўрганилди ва уларнинг грамматик категорияларини қай даражада қабул қилиши кўриб чиқилди.

Хусусан, кўплик қўшимчалари, сўз ясалиши, даражаланиш каби хос категориялар кўриб чиқилди.

Ўзлашмаларнинг ҳозирги кунда ҳам ишлатилишини аниқлаш мақсадида мисоллар бадиий адабиёт ва интернет материалларидан олинди. Ўзлашмаларнинг маъносини яхшироқ аниқлаш учун мисоллар гап таркибида берилди. Мисол тариқасида берилган гапларнинг транскрипцияси ва таржимаси ҳам берилди.

Загрузки

Nashr etilgan

2022-10-15

Ushbu son

Soha

Articles

Tashkent Uzbekistan
nashriyot@tsuos.uz
Call : +998712334521