+998712334521 nashriyot@tsuos.uz
Impact Factor
6.978
Country
Uzbekistan

КИЧИК ЖАНРНИНГ КАТТА ИМКОНИЯТЛАРИ (ФАРИД ЭДГУ ҲИКОЯЛАРИ МИСОЛИДА)

muallif

  • ПОШШАЖОН КЕНЖАЕВА филология фанлари доктори, ТДШУ
  • ШАХНОЗА КАРИМОВА тадқиқотчи, ТДШУ

DOI:

https://doi.org/10.37547/ot/vol-01issue-02-01

Muhim iboralar:

Ғарб адабиёти, турк ҳикоячилиги, Фарид Эдгу

Annotatsiya

Мазкур мақолада замонавий турк ёзувчиси Фарид Эдгунинг ижоди ҳақида маълумот берилган ва сараланган ҳикоялари таҳлил қилинган. Адибнинг таҳлилга тортилган ҳикоялари “Av” (“Ов”, 1967), “İşte Deniz, Maria” (“Мана денгиз, Мария”, 1999) номли ҳикоялар тўпламидан олинган. Ёзувчи ижодига таъсир кўрсатган Ғарб ва турк адабиётининг йирик носирлари ҳақида ҳам қисқача тўхталиб, уларнинг услубига хос умумий хусусиятлар тўғрисида тушунча берилган. Хусусан, Фарид Эдгунинг баъзи ҳикоялари жуда ҳам қисқа бўлишига қарамай, улар моҳиятида чуқур фалсафий мазмун мужассамлашгани кузатилади. Бундай асарлар турк адабиётшунослигида “минимал ҳикоя” (“minimal öykü”) атамаси билан юритилади. Ф.Эдгу “минимал ҳикоя”ларининг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, уларда воқеадан кўра ҳолат тасвири муҳим ўрин тутади. Мақолада адибнинг “Жаллоднинг ўлими” (“Cellad’ın Ölümü”), “Кутилмаган меҳмон” (“Beklenmeyen Konuk”), “Қоронғуликда” (“Karanlıkta”), “Кошки” (“Keşke”), “Хаёлхона” (“Hayalhane”) сингари ҳикоялари тадқиқ этилган. Бу ҳикояларда кичик жанрнинг катта имкониятлари ва ҳаётнинг фалсафий моҳияти очиб беришга ҳаракат қилинган. Шу маънода кичик воқеа ёки ҳолатни кенг тасвир полотносига кўчириш Фарид Эдгу услубининг асосий хусусияти эканлиги хулоса қилинади.

Шунингдек, рамзий сюжет, рамзий образ, рамзий диалоглар, уларнинг янги усубий шаклда ифодаланиши турк модерн ҳикоячилигининг етакчи хусусиятлари ҳисобланади. Фарид Эдгу услубининг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, у бир қатор ҳикояларида инсон ҳаётидаги фожеа, исён, муросасизлик ва муросасозлик каби зиддиятга тўла ҳолатларни бутун мураккабликлари билан ишонарли ёритди. Адиб Шарқ халқлари адабиётига хос мажоздан тасвир воситасида самарали фойдаланиб, мажозий наср услубининг тараққиёти ва шу билан бирга турк ҳикоянавислигида “минимал ҳикоя” (“minimal öykü”) жанрининг  ривожига улкан ҳисса қўшди. Мақолада Фарид Эдгу ижодини тадқиқ этган турк адабиётшуносларининг фикр-мулоҳазалари ҳам эътиборга олиниб, айрим ўринларда улар билан баҳс-мунозараларга киришилди. Хулоса қисмида ёзувчи ижоди ва ҳикояларининг ўзига хос жиҳатлари умумлаштирилди.

Загрузки

Nashr etilgan

2022-10-02

Ushbu son

Soha

Articles

Tashkent Uzbekistan
nashriyot@tsuos.uz
Call : +998712334521