Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда почта алоқа тизимининг янги босқичга кўтарилиш тарихи
DOI:
https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-03-13Muhim iboralar:
Бутунжаҳон, почта иттифоқи, Халқаро тезкорAnnotatsiya
Почта алоқа соҳаси барча давлатлардаги каби Ўзбекистон Республикасининг ҳам миллий иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий инфратузилмасининг муҳим элементларидан бири ҳисобланиб, ягона ахборот тизимини ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга миллий иқтисодиётнинг муҳим сегментларини ривожлантиришга хизмат қилиш билан бир қаторда, миллий иқтисодиётнинг ажралмас қисми сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқ хисобланади. Истиқлол йилларида Ўзбекистон почтаси тизимида туб ўзгаришлар рўй берди. Ўтган давр мобайнида соҳа ривожи учун бир қатор Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармонлари қабул қилинди. “Ўзбекистон почтаси” очиқ акциядорлик жамиятининг вилоят ва туман алоқа бўлимларини моддий техник базаси мустаҳкамланди. Ишлаб чиқариш ривожини ҳамда хизмат кўрсатиш турларини сифат жиҳатидан янгиликларни жорий этишни қамраб олди.
Мамлакатимиз аҳолисига бундай қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш нафақат вилоят марказларидаги алоқа бўлимлари томонидан, балки вилоят туман алоқа бўлимлари орқали ҳам амалга оширилмоқда. Буларнинг ҳаммаси мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий янгиланишларга мантиқий мос келмоқда ва жаҳондаги ахборот хизматлари соҳасининг жараёнларига муваффақиятли кириб бормоқда. Шу билан бир қаторда Республикадаги деярли барча алоқа бўлимларида янги хизмат турлари ташкил қилинди ҳамда янги иш ўринлари сонини ошишига эришилди. Мамлакатимиз аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди. Почта алмашинувлари нафақат республикамиз ичида, балки қўшни ва хорижий давлатлар билан ҳам амалга оширилмоқда.
Почта хизмати ўрнини Интернет ҳам, электрон почта ҳам боса олмайди. Аксинча, улар почта хизматлари учун янги қулай имкониятларни яратиб берди. Биз турли хил алоқа воситалари бир-бирини тўлдириб турган даврда яшаяпмиз. Почта майдони фақатгина онлайн режимида харид ва таклиф қилувчиларга, балки янги технологиялардан фойдаланишни билмайдиган ва ташқи дунё билан алоқада бўлиш учун ҳаётида зарур аҳамиятга эга бўлганларга ҳам керакли хизматларни кўрсатади. Шу билан бир қаторда почта алоқаси мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фуқароларнинг турмушини яхшилашда ва маиший қулайликларни оширишда муҳим ўрнига эга эканлиги мазкур мақолада кўрсатиб ўтилган.
Yuklashlar
Foydalanilgan adabiyotlar
ЎзМА, М-2007-жамғарма, 1-рўйхат, 1-иш, 1-варақ.
Мавланов, Ў.,Ахмедов, С.,Умаров, Б. Ўзбекистон почтаси тарих ва тараққиёт.¬— Тошкент: Маънавият, 2014 – Б.130.
Абдуллаев Ф. Ахборот тизимларнинг кенг майдони. Алоқа дунёси, 2001 1(2). – Б.7.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 380-сонли қарори.
Infocom.uz ― Тошкент, 2009. – № 10. – Б.5.
Infocom.uz ― Тошкент, 2009. – № 12. – Б.10.
Маҳкамова Н, Бабаджанов Х. Ўзбекистон тарихи. — Тошкент : Алоқачи, 2020. – Б.192.
Infocom.uz ― Тошкент, 2013. – № 1. – Б.20.
Юсупов И. Ўзбекистонда алоқа тизимининг тараққиёти тарихи (Хоразм вилояти мисолида). Бухоро: Дурдона, 2022. – Б.59.
Маҳкамова Н, Бабаджанов Х. Ўзбекистон тарихи. — Тошкент : Алоқачи, 2020. – Б.193.
Мирзақулов Т. Тараққиёт сари муҳим қадамлар // "Хабар" газетаси, 2018, 23 февраль, 8 (1326). – Б.2.
Daryo.uz.6.10.2020 й.
Kun.uz. 7 .11.2019 й.
"Хабар" газетаси, 2021, 5 февраль 5 (1479). – Б.2.
Абдуллаев Н. “Ўзбекистон почтаси” 240 та электроскутер сотиб олди. "Хабар" газетаси, 2021, 9 июл 27(1501). – Б.2.
Мансуров Д. “Ўзбекистон почтаси” АЖ: Хизматлар тезкор ва сифатли бўлиши шарт. // "Хабар" газетаси, 2021, 28 май, 21 (1495). – Б.12.
"Хабар" газетаси, 2022, 25 март, 12 (1538). – Б.3.
Хабар" газетаси, 2022, 18 март, 11 (1537). – Б.3.
Загрузки
Nashr etilgan
Qanday qilib iqtibos keltirish kerak
Ushbu son
Soha
Litsenziya
Copyright (c) 2022 IZZAT YUSUPOV
Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Authors retain copyright and grant the journal right of first publication with the work simultaneously licensed under a Creative Commons XX License...