Др. Боймирза Ҳайитнинг “Туркистон: Россия ва Хитой оралиғида” китоби муҳим манба сифатида
DOI:
https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-03-12Muhim iboralar:
Туркистон, босмачилик, М.ЧўқаевAnnotatsiya
Ушбу тадқиқот ишида Др. Боймирза Ҳайитнинг “Туркистон: Россия ва Хитой оралиғида” китобининг мазмуни, Туркистоннинг ўтмишдаги “қора кунлари”, Россия истилоси, сўнгра Коммунистик партия бошчилигидаги собиқ Совет ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсати ҳақида тарихий маълумотлар асосида сўз боради. Китобда келтирилган, бир неча асрларни ўз ичига олган тарих ҳақиқатлари халқимиз бошидан кечирган оғир даврлар ҳақида катта маълумот манбайи бўлиб хизмат қилади. Муҳим ҳужжатлар ва архив маълумотларини ўрганиш, тадқиқ этиш жараёнида яратилган бу асар Туркистон ҳамда Шарқий Туркистоннинг ХХ асрдаги Россия ва Хитой ҳукмронлигидаги ҳаётини асл тарихий маълумотлар асосида кўрсатгани билан бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолган. Шулар қаторида бугунги Марказий Осиёда шаклланган тартиботлар, Чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсати сабаб юзага келган ўзгаришларнинг замирида ўлкадаги реал аҳвол кўрсатиб берилган. Др. Боймирза Ҳайитнинг “Туркистон: Россия ва Хитой оралиғида” китоби тадқиқотчиларга ХХ асрга доир ўнлаб маълумотларни бериш қаторида айнан Темурийлар даври зиддиятларидан бошланган Ўрта Осиёнинг бўлиниши, яккаланиши, турли тараққиётдан четда қолишига доир воқейликларни ҳам батафсил ёритиб берган. Туркистон тарихини бор бўйоқларда кўрсатиб бериш мақсадида муаллиф турли қолипларни четга суриб қўя олгани, ўша давр совет тарихчиларидан фарқли равишда асл ҳақиқатни баралла айта олишини ҳам китобдаги маълумотлардан кўриш мумкин. Шу қаторда жаҳон тарихшунослигида ҳозиргача Туркистон истиқлоли учун 1918 – 1934 йилларда олиб борилган кураш тарихига бағишланган энг йирик тадқиқотлар айнан турк ва немис тилларида яратилган бўлса, Др. Боймирза Ҳайит ана шу икки тилда ҳам баракали ижод этиб, муҳим манбаларни авлодларга қолдирган. Айнан тарихий тўлиқлик, манбалар асосида келтирилган фактлар ушбу китобнинг қадрини янада ошириб берган.
Yuklashlar
Foydalanilgan adabiyotlar
Ҳайит Боймирза. Ёруғ кунлар орзусида. Тошкент: Жаҳон адабиёти журнали. 1998 йил, 11-сон. Б. 168.
M. M. Chokay. Dekabr hatiralari // Yash Turkistan. 1933. № 39. Р. 5.
Zeki Velidi. Bugunki Turkustan (Turkeli) ve yakin tarihi. Istanbul. 1981. Р. 389.
Соғуний Алихонтўра. Туркистон қайғуси. Тошкент: Шарқ, 2020.
Akcuraoglu Yusuf [Yusuf Akçura]. “Tukculuk”. In Türk Yili. 1928. Ankara: Turk Ocagi, 1928. S. 82.
Ali Bademchi. 1917 – 1934. Turkistan Milli istiklal hareketi ve Enver Pasa. Kurbashiler. Istanbul. 1975. S. 95.
Temirogli. Turkistanda inkilab Devri // Yash Turkistan. 1931. № 25. S. 107.
Босмачилик: ҳақиқат ва уйдирма. Тошкент: Шарқ юлдузи журнали. 1991 йил 3-сон. Б. 63.
Истиқлолимизнинг тарихий илдизлари. Давра суҳбати. Тошкент: Шарқ юлдузи журнали. 1995 йил 11-12 сонлар. Б. 41-42.
Hayit B. Basmatschi. Nationalier Kampf Turkestan in der jahren 1917 bis 1934, Koeln. 1992. Р. 39.
Загрузки
Nashr etilgan
Qanday qilib iqtibos keltirish kerak
Ushbu son
Soha
Litsenziya
Copyright (c) 2022 DOSTONJON TAJIEV
Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Authors retain copyright and grant the journal right of first publication with the work simultaneously licensed under a Creative Commons XX License...