+998712334521 nashriyot@tsuos.uz
ISSN
Impact Factor
6.978
Country
Uzbekistan

Спужмай Зарёб ҳикояларида сюжет ва ғоявий мазмун уйғунлиги масаласи

muallif

  • АФЗУНА НАЗАРОВА Таянч докторант, ТДШУ

DOI:

https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-03-06

Muhim iboralar:

Спужмай, Зарёб, сюжет

Annotatsiya

Мазкур мақола таниқли афғон ёзувчиси Спужмай Зарёб ижодига мансуб ҳикояларни ўрганишга бағишланган бўлиб, унинг “Ҳуснихат муаллими” ва “Мустақиллик қўшиғи” номли ҳикояларида сужет қуриш услубини очиб бериш ҳамда ғоявий мазмунини тадқиқ қилишга қаратилган. Мавзуни ёритишда анализ-синтез, чоғиштирма-қиёсий, тарихийлик методларидан фойдаланилди. 20-аср афғон адабиё­тида насрнинг инъикоси ҳақида Спужмай Зарёб ижоди, хусусан, унинг ушбу икки мақоласи таҳлили орқали маълумотга эга бўлиш мумкин. Ҳикоялардаги ёзувчининг сюжет яратиш услуби, ҳикоя ғоясини очиб беришда сюжетни ташкил қилувчи воқеаларнинг бир-бири билан боғланиш йўллари, воқеалар занжирининг ўсиб бориш босқичлари тадқиқ этилади. Ёзувчи ҳикояларда инсон руҳиятини очиб беришда психологик конфликтдан фойдаланган бўлса, жамият ва инсон ўртасидаги муноса­бат­ларни кўрсатиб беришда характерлараро конфликтлардан фойдаланган. Шу орқали афғон жамияти, оддий афғон оилаларидаги муносабатларни, турмуш тарзини очиқлаган. Ёзувчининг ҳикояларида конфликтлар билан бир қаторда портретлардан, тасвирий ифодалардан ҳам моҳирона фойдаланилган бўлиб, булар ҳикоя ғоясини теранроқ очиб беришга хизмат қилган.  Шунингдек Спужмай Зарёбнинг ушбу ҳикоя­лари хотиралар асосида қурилган бўлиб, унда туш ва ҳаёлий тасвирлар ҳам ўрин олган. Мақолада ёзилиш даврига кўра узоқ бўлмаган ушбу икки ҳикоя қиёсан таҳлил этилиб, сюжет қурилиши билан бир қаторда ҳикояларнинг гўявий мазмунидаги ўхшаш ва фарқли томонлари ёритиб берилган. Ғоявий жиҳатдан ҳикоялардан бирида инсон­парварлик улуғланган бўлса, иккинчисида ватанга муҳаббат, уни улуғлаш тарғиб этил­ган. Таҳлил асносида ушбу гўявий мазмуннинг ҳикоя сюжети билан қанчалик уйғун­лик­ка эгалиги очиб берилган. Бундан ташқари ёзувчи ушбу ҳикоялари орқали дарийзабон адабиётда модернистик оқимнинг ифода услубини қўллаган ҳолда янги давр дарий­забон адабиётига муносиб ҳисса қўшганига ҳам гувоҳ бўламиз.

Yuklashlar

Данные скачивания пока недоступны.

Foydalanilgan adabiyotlar

Р.Иномхўжаев. Афғонистон дарийзабон адабиёти II. Т.: Шарқ, 2018. – 205-216б

سپوژمی زریاب. دشت قابیل. ایران، 1367. – 56 ص.

The UNESCO Courier, New York, 2001, march. - 48p

Суфиё Джаннатмир. Социальная тематика поэзии Халилуллаха Халили. Автореф. дис. … кан. филол. наук. – Душанбе, 2018. – 11 с.

Савр шабадалари. Афғонистон ёзувчиларининг ҳикоялари. Т.: Ғафур Ғулом, 1987. – 116б

Савр шабадалари. Афғонистон ёзувчиларининг ҳикоялари. Т.: Ғафур Ғулом, 1987. – 116-б

Савр шабадалари. Афғонистон ёзувчиларининг ҳикоялари. Т.: Ғафур Ғулом, 1987. – 117-б

Р.Иномхўжаев. Афғонистон дарийзабон адабиёти II. Т.: Шарқ, 2018. – 209б

Р.Иномхўжаев. Афғонистон дарийзабон адабиёти II. Т.: Шарқ, 2018. – 209б

سپوژمی زریاب. دشت قابیل. کابل. 1367ه (1988م) – 61ص

سپوژمی زریاب. دشت قابیل. کابل. 1367ه (1988م) – 67ص

سپوژمی زریاب. دشت قابیل. ایران، 1367. – 67 ص.

Д.Қуронов. Адабиёт назарияси асослари. Т.: 2018. – 176б

Савр шабадалари. Афғонистон ёзувчиларининг ҳикоялари. Т.:Ғафур Ғулом, 1987. – 117б

Савр шабадалари. Афғонистон ёзувчиларининг ҳикоялари. Т.:Ғафур Ғулом, 1987. – 117б

Коргун В.Г. История Афганистана ХХ век. Москва. 2004. – 329с

Маннонов А.М., Абдуллаев Н.А., Рашидов Р.Р. Афғонистон тарихи (ўқув қўлланма). Т.:2018. – 209б

Маннонов А.М., Абдуллаев Н.А., Рашидов Р.Р. Афғонистон тарихи (ўқув қўлланма). Т.:2018. – 210б

Маннонов А.М., Абдуллаев Н.А., Рашидов Р.Р. Афғонистон тарихи (ўқув қўлланма). Т.:2018. – 217б

سپوژمی زریاب. دشت قابیل. ایران، 1367. – 61 ص.

Савр шабадалари. Афғонистон ёзувчиларининг ҳикоялари. Т.: Ғафур Ғулом, 1987. – 124б

Загрузки

Nashr etilgan

2022-10-07

Ushbu son

Soha

Maqolalar

Tashkent Uzbekistan
nashriyot@tsuos.uz
Call : +998712334521