+998712334521 nashriyot@tsuos.uz
ISSN
Impact Factor
6.978
Country
Uzbekistan

Араб тилида ҳаракат феъллари ҳақида баъзи мулоҳазалар

muallif

  • ШОРУСТАМ ШОМУСАРОВ Филология фанлари доктори, профессор, ТДШУ
  • ЗИЛОЛА МИРЗАМУХАМЕДОВА Ўқитувчи, Oriental университети

DOI:

https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-03-02

Muhim iboralar:

феъл категорияси, феъл замонлари, феъл майллари

Annotatsiya

Ушбу мақолада араб ва ўзбек тилларида феъл сўз туркуми, унинг тилшунослар томонидан ўрганилиши, ҳар икки тилдаги ҳаракат феълларининг қиёсий лексик-семантик таҳлили қисқача тарзда ёритиб ўтилган. Араб тилидаги ҳаракат феълларининг лексик-семантик муносабатларини ўрганишда, улар ўртасидаги синоним­лик, антонимлик каби феъллар маъносига тааллуқли жиҳатларга алоҳида аҳамият бермоқ лозим. Араб тилидаги ҳаракат феъллари орасида полисемантик маъноларни англатувчи феъллар кўп учраб, улар баъзан ўзининг асл маъносида қўлланса, баъзан эса умуман бошқа маъноларда ҳам келади. Ушбу феълларнинг қандай мазмунни ифодалаши эса, уларнинг қандай воқеа ёки ҳолат билан боғланганлигига ҳам қарайди. Феълнинг дастлабки, асл маъноси асосан, субектнинг оддий ҳолати билан алоқадор бўлса, бошқа маънолари эса унинг эмоционал ҳолатини ифодалашга ҳизмат қилади. Араб тилида ҳаракат феълларига тааллуқли лексик-семантик муносабатларни ўргнишда, ушбу феълларнинг қайси предлоглар билан бирга келаётганлигига ҳам алоҳида аҳамият бермоқ лозим, чунки муайян бир ҳаракат феъли иш-ҳаракат қаратилган обектнинг жонли ёки жонсиз эканлигига кўра ҳам турфа хил предлогни талаб қилиши мумкин. Синонимлик муносабатларида эса, ҳаракат феъллари иш-ҳаракатнинг қай даражада давом этганлигига, қандай мақсад билан амалга оширилганлигига ёки унинг қандай воситалар ёрдамида бажарилганлиги каби ҳолатларга кўра бир-биридан фарқланади. 

Ўзбек тилидаги “келмоқ” ҳаракат феълининг араб тилида ифодаланишида, ўхшаш ва фарқли жиҳатлар мавжуд эканлиги маълум бўлди.  Ўзбек тилида ушбу ҳаракат феълининг бош семаси анчагина содда кўринишда бўлсада, мазмунан араб тилидаги “келмоқ” лексемасига деярли мос келади. Ўзбек тилида ушбу феъл ўзи қаратилган обект­нинг, асосан, тушум, ўрин-пайт, чиқиш ва жўналиш келишикларида келишини талаб қилса, араб тилида улар тушум келишиги ёки муайян келишик маъносини берувчи предлог билан ифодаланади. Ўзбек тилидаги “келмоқ” феълига хос баъзи маъноларни ифодалаш­да, уларнинг айнан арабча муқобил вариантини қўллаш лозим бўлса, баъзи ҳолатларда эса ўзбек тилидаги ушбу ҳаракат феълининг англатган маънолари араб тилида ҳам, айнан “келмоқ” феъли билан ифодаланади, бироқ ушбу ҳолатда араб тилида “келмоқ” маъно­сини берувчи синоним феъллардан кутилган маънони ифодалов­чи айнан бир феълни танлаш лозим.

Yuklashlar

Данные скачивания пока недоступны.

Foydalanilgan adabiyotlar

Загрузки

Nashr etilgan

2022-10-02

Ushbu son

Soha

Maqolalar

Tashkent Uzbekistan
nashriyot@tsuos.uz
Call : +998712334521