+998712334521 nashriyot@tsuos.uz
ISSN
Impact Factor
6.978
Country
Uzbekistan

XIX асрда Ўрта Осиёга ташриф буюрган хориж сайёҳларининг асарларидаги топонимлар аҳоли этноижтимоий таркибини ўрганишда манба сифатида

muallif

  • БЕХЗОДЖОН ЗОКИРОВ таянч докторанти, ТДШУ

DOI:

https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-02-15

Muhim iboralar:

сафарнома, ижтимоий, стратификация

Annotatsiya

Мазкур мақолада XIX асрда Ўрта Осиёга ташриф буюрган рус ва хориж сайёҳлари ҳамда давлатларнинг расмий вакиллари сафар хотиралари асосида яратилган “сафарномалар”да учрайдиган отопонимларнинг Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари аҳолиси этноижтимоий таркибини ўрганишдаги ўрни таҳлил қилинган. Бизга маълумки, этнотопонимлар жой номларининг махсус тури сифатида, маълум ҳудуднинг аҳолиси таркиби ҳамда улар билан боғлиқ ижтимой-иқтисодий жараёнлар, шунингдек, анъана ва қадриятларни ўзида намоён қилади.

Этнотопонимларни маълум манбалар асосида манбашунослик ҳамда тарихшунослик аспектида кўриб чиқиш тарихий топонимиянинг долзарб масалалиридан бири ҳисобланади. Шунингдек, тарихий жой номларини турли манбалар қиёсий таҳлил қилиш, тегишли ҳудуд аҳолиснинг этник таркиби, демографик жараёнлари ва уларга таъсир қилган омилларни кўрсатиб беради. Шу нуқтайи назардан, ушбу мақолада тадқиқ этилаётган илмий муаммо Ўрта Осиё хонликлари аҳолисининг этноижтимоий таркиби ва табақаларини минтақага оид хорижий манбалар орқали тадқиқ этиш, маҳаллий манбаларда қайд этилмаган айрим ноақниқ бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади.

Тадқиқотнинг асосий мақсади, кўрсатилган даврдаги сафарномалардаги жой номларининг Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари аҳолисининг этноижтимоий таркибини ўрганишдаги манбавий аҳамиятини эътироф этиш, уларнинг жамиятдаги нуфузини, ҳудудий идентиклиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ўрнини аниқлашдан иборат. Шунингдек, этнотопонимларнинг кўп қиррали тарихий манба эканлигини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-стратификацион ҳолатни ҳам кўрсата олишни илмий жиҳатдан асослаш ҳам назарда тутилган.

Мақолада тарихий тадқиқотларда қўлланиладиган тизимли таҳлил, даврлаштириш, муаммовий-хронологик, шунингдек, топонимик тадқиқотларда қўлланиладиган, жой номларини топонимик қатламлаштириш, генетик анализ каби тадқиқот усуллардан фойдаланилди.

Тадқиқот натижасида сафарномаларнинг умумий манба сифатидаги ўрни ва улардаги этнотопонимларнинг Ўрта Осиёдаги аҳолининг этноижтимоий таркибини кўрсатишда қўшимча манба эканлиги аниқланди. Аҳолининг этноиштимоий таркиби билан боғлиқ жой номлари тасниф қилиниб,  уларнинг пайдо бўлишининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда уларнинг хонлик ижтимоий-иқтисодий ҳам этник тарихини ўрганишдаги назарий-амалий жиҳатлари таҳлил қилинди.

Yuklashlar

Данные скачивания пока недоступны.

Foydalanilgan adabiyotlar

Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. – М.: Наука, 1975. –С. 183.

Записки о Бухарском ханстве (Отчеты П. И. Демезона и И. В. Виткевича). – М.: Наука, 1983. – С. 154.

Махкамова Н.Р. Социальная структура общества на территории Узбекистана: традиции и трансформации (конец XIX в. – 30 –е годы XX в.). –Ташкент: Aloqachi, 2009. –С. 236

Махкамова Н.Р. Социальная структура общества на территории Узбекистана: традиции и трансформации (конец XIX в. – 30 –е годы XX в.). –Ташкент: Aloqachi, 2009. –С. 236

Хорошхин А.П. Сборникъ статей касающихся до Туркестанского края. -Спб., 1876. –С.533.

Хаников Н.В. Описание Бухарскаго ханства. – СПб., 1843. – С. 286.

Загряжиский Г.Юридические обычаи киргиз, о различных родах состоянийи о правах, ими присвоенных//Материалы для статистики Туркестанскаго края. Вып. 4. –Спб., 1876. -С.153

Семенов А.А. Происхождения Термезских сейидов и их древняя усипальница “Султан Садат.//ПТКЛА. Т. XVIII. -Москва, 1914. –С. 342.

Турсунов Н.Н. Жанубий Сурхон воҳаси аҳолисининг этник хусусиятлари. тар. фан. ном. дисс... –Тошкент, 2007. –С. 202.

Vambery A. Travels in Central Asia. –London, 1864. –P. 443.

Bирский И. Статическая сведения о Зерафшанскомъ округ: этнографический, сельско-хозяйственний и общесословный составъ населения округа за 1872 годъ.//Турк сборник. Том 123. –СпБ, 1876. –С. 333-434.;

Ситянковский Н.Ф. Заметки о Бухарской части долины Зерафшана//Известия Туркестанскаго отдела ИРГО. Томъ I, выпускъ II. –Ташкент: Типо-литография Бр. Порцевыхъ, 1900. –С. 121-314.

Eugene Schuyler. Turkistan notes a journey in Russian Turkistan, Kokand, Bukhara, and Khuldja. New York, 1876. –P. 411.

Henry Lansdell. Russian Central Asia (including Kuldja, Bokhara, Khiva, and Merv). Vol. 1. –London. 1885. –P. 687.

Данилевский И. Описание Хивинскаго ханства. -Санкт-Петербургъ, 1851. –С. 94.

Загрузки

Nashr etilgan

2022-09-14

Ushbu son

Soha

Maqolalar

Tashkent Uzbekistan
nashriyot@tsuos.uz
Call : +998712334521