Ikkita jahon urushi oralig'ida Yamanda Italiya va Britaniya siyosati
DOI:
https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-02-13Muhim iboralar:
Шимолий Йаман, Жанубий Йаман, Асир амирлигиAnnotatsiya
Ушбу мақолада Ҳиндистон Миллий архивидаги Буюк Британиянинг ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мустамлака ишлари вазирлигининг дипломатик ёзишмалари, турли йиғилишларнинг “махфий”лик тамғаси босилган баённомаларини асосида ХХ асрнинг 20-30-йилларида Италия ва Буюк Британиянинг Арабистон ярим ороли жанубидаги сиёсатининг хусусиятлари очиб берилган. Мақола мавзусининг долзарблиги шундаки, гарчи орадан 100 йил ўтган бўлса-да, яъни XXI асрнинг 20-йилларига келиб ҳам Яман ташқи кучлар аралашуви, улар ўртасидаги рақобат ва бу мамлакатни парчалашга уринишлари объекти бўлиб қолмоқда.
Мақолада Италия ва Буюк Британиянинг Қизил денгизда ўз таъсирини кенгайтириш учун қўллаган усуллари, хусусан, Асир амирликнинг ҳукмдори ал-Идрисий ҳамда Шимолий Яман ҳукмдори ¬ зайдийлар имоми Яҳёни ўз тарафларига жалб қилиш уринишлари масалалари ўрганилган.
Буюк Британия ва Италия ўз саъй-ҳаракатларини Яман ва Ҳижоз-Наждни заифлаштириши керак бўлган Саудия-Яман урушини бошлашга қаратди. Шунинг баробарида, томонларнинг ҳар бири Қизил денгиз ҳавзасида ўз таъсирини кучайтиришдан умидвор бўлди.
Мақолада Италиянинг Яманда муайян иқтисодий манфаатларга эга эканлиги кўрсатилган. Ямандан Италия маҳсулотлари бозори сифатида фойдаланиш, машҳур Яман қаҳвасининг фойдали савдоси, Яманда нефть маҳсулотларини сотиш бўйича монополия ва Италия ёрдами эвазига имом Яҳё томонидан тақдим этилган бошқа савдо имтиёзлари италияликларга қўшимча катта фойда олиш имконини берди. Яман савдосининг Адандан Массавага томон йўналишини ўзгартириш Англиянинг мустамлакачилик ролини сезиларли даражада камайтирар ва Италия Эритреясининг аҳамиятини оширарди.
Тадқиқот натижасида шундай хулосага келиндики, Арабистон ярим оролининг жанубида Буюк Британия ва Италия ўртасидаги рақобатида шимолий Яман ҳукмдори имом Яҳё Яманнинг янгидан қуллик асоратига солиниши хавфини кўрган, ва изоляциялаш сиёсати танланишига катта ҳисса қўшди, бу эса, бир томондан, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолишга ёрдам берган бўлса, иккинчи томондан, Яманнинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тараққиёти секинлашувига олиб келди.
Yuklashlar
Foydalanilgan adabiyotlar
P. Dresch, A history of modern Yemen, Cambridge University Press, 2000, p.11.
National Archives of India, (далее - N.A.I.), 1915, Situation in the Aden Hinterland, № 114
NAI. File 427-N of 1926-1927 (Secret), part II, Yemen affairs, enclosure to № 206
N.A.I.File 427-N of 1926-1927 (Secret), p. II, Yemen affairs, pr. N° 206.
N.A.I.File 186 of 1924-1925 (Secret), Yemen affairs, pr. № 6.
N.A.I.File 186 of 1924-1925 (Secret), Yemen affairs, pr. № 88.
N.A.I.File 186 of 1924-1925 (Secret), Yemen affairs, pr. № 94.
N.A.I.File 186 of 1924-1925 (Secret), Yemen affairs.рг. № 109, enclosure 2.
N.A.I.File 186 of 1924-1925 (Secret), Yemen affairs. pr. N=206, enclosure 1.
N.A.I.File 186 of 1924-1925 (Secret), Yemen affairs. pr. N=206, enclosure 1.
N.A.I. File 427—N of 1926-1927 (Secret), part. II, Yemen •affairs, pr. № 1.
N.A.I., File 186 of 1924-1925 (Secret), Yemen affairs, pr. № 245.
N.A.I., File 427-N of 1926-1927 (Secret), Yemen affairs, p. II, pr. № 1.
N.A.I.File 427-N of 1926-1927 (Secret), Yemen affairs, p. II, pr. № 1
"The Times", 7.XII.1926.
N.A.I.File 427-N of 1926-1927 (Secret), Yemen affairs, p. II, pr. № 166
N.A.I.File 427-N of 1926-1927 (Secret), Yemen affairs, p. II, pr. № 15
Salem Mustafa. Takvin al-Yaman al-hadis. [ Creation of the modern Yemen] Cairo, 1963, p. 342
N.A.I. File 427-N of 1926-27 (Secret), Yemen affairs, pr. № 66, 157, , enclosure 3.
N.A.I. File 427-N of 1926-27 (Secret), Yemen affairs, pr. № 83-А
N.A.I. File 427-N of 1926-27 (Secret), Yemen affairs, pr. № 111.
N.A.I. File 427-N of 1926-27 (Secret), Yemen affairs, pr. № 122.
N.A.I. File 427-N of 1926-27 (Secret), Yemen affairs, pr. № 110
N.A.I. File 427-N of 1926-27 (Secret), Yemen affairs, pr. № 124
N.A.I. File 427-N of 1926-27 (Secret), Yemen affairs, pr. № 169
"The Times", 20.1.1927; "Morning Post", 22.1.1927; "Daily Telegraph", 22.1.1927.
Klyuchnikov Y. Sabanin A. Mejdunarodnaya politika noviyshego vremeni v dogovorax, notax I deklaratsiyax [ Modern time international policy in the treaties, notes and declarations]. Part 3.Moscow., 1929, p.349; "The Times", 5.IX.1927.
N.A.I. File 427-N of 1926-27 (Secret), Yemen affairs, pr. № 104
عبدالغني الإرياني كيف خرجت العلاقات اليمنية-السعودية عن مسار حسن الجوار [Abdul G’ani al-Aryani, How did Yemeni-Saudi relations deviate from the path of good-neighbourliness?]. https://sanaacenter.org/ar/publications-all/analysis-ar/16131, 25.12.2021
Загрузки
Nashr etilgan
Qanday qilib iqtibos keltirish kerak
Ushbu son
Soha
Litsenziya
Copyright (c) 2022 AZIZ KHUDAYBERDIEV
Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Authors retain copyright and grant the journal right of first publication with the work simultaneously licensed under a Creative Commons XX License...