+998712334521 nashriyot@tsuos.uz
ISSN
Impact Factor
6.978
Country
Uzbekistan

Диншунослик експертизаси консептуал аппаратини шакллантириш масалалари

Авторы

  • ГУЛЧЕХРА ТУЛЕМЕТОВА Ўзбекистон халқаро ислом академияси, фалсафа фанлари номзоди

DOI:

https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-03-18

Ключевые слова:

усул, тушунча, диншунослик

Аннотация

Диншунослик экспертизасини (кейин ДЭ) методилогияси жаҳон диншунослигининг энг муаммоли соҳа ҳособланади. Бу бир қатор назарий масалалар ва уни амалга оширишнинг вазифалар билан боғлиқ. Муаммонинг халқаро контекстида ДЭ кўпинча замондан орқада қолган ва диндорларнинг ҳуқуқларини бузадиган атеистик сиёсатнинг мероси деб хисобланади. Аммо фактлар шуни кўрсатадики, 1990-йиллар бошида ДЭнинг ва диний ташкилотларнинг рўйхатга олиниши бекор қилиниши экстремистик адабиётларнинг Марказий Осиёга (кейин МО) назоратсиз олиб кирилишига ва ноқонуний диний гуруҳларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Оқибатда Ўзбекистонда бир қанча террористик актлар содир бўлди. Шу сабабли, ушбу мавзуни ўрганиш долзарб бўлиб, у диний мавзудаги материалларини (кейин ДММ)ни ўрганишнинг услубий масалаларидан тортиб экстремистик мафкуранинг олдини олишнинг амалий вазифаларигача бўлган бир қатор назарий масалаларни ўз ичига олади.

Тадқиқот Марказий Осиёда диннинг, биринчи навбатда, исломнинг ижобий салоҳияти ҳамда унинг радикаллашуви эҳтимоли билан боғлиқ таҳдидлар ҳақидаги фикрлар юзасидан маслакдошликни кўрсатди. “ДММ”, “ДЭ”, “ДЭ хулосаси”, “ДЭ усуллари” атамаларини шакллантириш масалаларига республикалар ўзининг диний сиёсати ва маданиятидан келиб чиқиб ёндашилган.

Қайта тикланган диний қадриятлар тарғиботи бирдай шароитда – одамларни радикал ғояларга мойил қиладиган пандемиядан кейинги инқироз ва ижтимоий-сиёсий беқарорлик даврида қилимоқда.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиянинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва медиаконтентдаги ДММ қиёсий таҳлили ДEнинг асосий тушун­ча­ларини, муаммоли масалаларини ва уларни ҳал қилиш ёʻлларини белгилашга ёндашувларни аниқлаш имконини берди. Тадқиқотда тарихийлик тамойили, таркибий ва тиимли ёндошув ҳамда дедукция, таҳлил, синтез каби мантиқий таомилларни ҳисобга олган ҳолда умумий илмий услублардан фойдаланилди. Индуция усули исломий мазмундаги мате­риалларни ДЭдан ўтказиш бўйича хулосаларни бошқа динларнинг ДММ экспертизасига мувоффиқлигини исботлаш учун ишлатилган. Илмий мунозараларнинг таҳлили бирга­ликдаги фанлараро тадқиқотларни ўтказиш, ДЭга оид терминологияни стан­дарт­лаштириш зарурлиги тўғрисида хулосага келди.

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.

Библиографические ссылки

REFERENCES

Загрузки

Опубликован

2022-10-20

Как цитировать

GULCHEKHRA TULEMETOVA. (2022). Диншунослик експертизаси консептуал аппаратини шакллантириш масалалари. Востоковедение, 1(03), 128–134. https://doi.org/10.37547/os/vol-01issue-03-18

Выпуск

Раздел

Статьи

Tashkent Uzbekistan
nashriyot@tsuos.uz
Call : +998712334521