+998712334521 nashriyot@tsuos.uz
Impact Factor
6.978
Country
Uzbekistan

ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИ ЯНГИ БОСҚИЧИДА МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

muallif

  • УМИДЖОН ДАВИДОВ тадқиқотчи, ЎзМУ

DOI:

https://doi.org/10.37547/ot/vol-01issue-02-18

Muhim iboralar:

давлат, ёшлар, миллий-маънавий хавфсизлик

Annotatsiya

Ғарб оммавий маданиятининг ҳар бир давлатга кириб бориши натижасида миллий ўзликни англаш, маънавият, ахлоқ, миллий қадриятлар тизимида кўплаб муаммоларни кельтириб чиқармоқда. Бундай долзарб муаммоларни ҳал қилишда одамларнинг онги, дунёқараши, тафаккур шакли, билим савиясини ўзгартириш лозим. Энг муҳими, ҳар бир мамлакат ўзининг ёш авлодини ана шундай зарарли ва хавфли ғоялардан ҳимоя қилиши зарур. Биз ўз маънавий хавфсизлигимизни ўзимиз таъминлашимиз лозим. Минтақамизда маънавий хавфсизликни таъминлаш заруриятининг сабаб­ларидан бири шундан иборатки, бозор иқтисодиёти чет эл сармоялари, замонавий техника ва технология, бозорни шакллантириш усуллари билан бир қаторда мамлакатимизга ўзининг маданияти, турмуш тарзи, дунёқараши ва тасаввурларини ҳам олиб кирмоқда.

Мазкур мақолада Ўзбекистон тараққиётини янги босқичида миллий ўзликни англаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан бири ёшларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан миллий ўзлигини англай олиши, маънавий таҳдидларга қарши кураша олиши қобилиятини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Загрузки

Nashr etilgan

2022-10-27

Ushbu son

Soha

Articles

Tashkent Uzbekistan
nashriyot@tsuos.uz
Call : +998712334521