ЖАНУБИ-ШАРҚИЙ ОСИЁДА ҚАДИМГИ ДИНИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ
DOI:
https://doi.org/10.37547/ot/vol-01issue-02-15Muhim iboralar:
ислом, буддавийлик, миссионерликAnnotatsiya
Мақолада, ҳозирги кунда Жануби-Шарқий Осиё минтақаси, жумладан Малайзия ҳудудида жаҳон динларидан ҳисобланган буддавийлик ва ислом асосий мавқега эга бўлган динлардан экани, ушбу динларнинг кириб келиши ҳам ҳиндуийлик дини каби бошқа ўлкаларда кечган жараёнлардан фарқли ўлароқ ўзига хос хусусиятларга эга бўлгани, минтақанинг исломлашуви бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар давомида кечган бўлсада, бу минтақада арабларнинг ҳарбий ҳаракатлари кузатилмагани ҳақида маълумотлар келтирилган.
Ислом дини Жануби-Шарқий Осиё минтақасида кенг тарқалиш билан бирга у ерда мавжуд динлар таъсирида ривожлана борди ва вақтлар ўтиши билан атрофидаги бошқа динлар одатлари билан синкретлашув жараёни бошланди. Ислом дини кириб келган вақтда аҳоли уни бегона бир дин сифатида эмас, балки ўзларида аввалдан мавжуд эътиқод сифатида қабул қилганлар эътиборга молик.