АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИДА ХИВА ХОНЛИГИ ҚУЛЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
DOI:
https://doi.org/10.37547/ot/vol-01issue-02-13Muhim iboralar:
чўри-жория, қозихат, дўғмаAnnotatsiya
Ушбу мақолада Хива хонлигида қулчилик муносабатлари масаласи акс этган архив хужжатлари (Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида, Ўзбекистон Республикаси Миллий Давлат архиви фондларида ва Хива Ичон-қалъа музей қўриқхонаси қўлёзмалар хазинасида ва қолаверса Россия Федерациясининг Оренбург вилояти Давлат Архиви фонди) таҳлил қилиниб, хонликда қулларга бўлган муносабат масаласи ўрганилган. Хужжатларда асосан қул олди- соттиси, қулларни озод қилиш масалалари ҳам ўз аксини топган. Хива хонлигида қул ва чўриларни ҳадя қилиш одатлари, қулларни ҳадя қилишга оид ҳужжатлар ҳам тадқиқ қилиниб, улар асосида Хива хонлиги ижтимоий – маънавий ҳаётида ислом динининг ўрни масаласи ҳам таҳлил қилинган. Хива хонлигидаги қул ва чўриларнинг қуллик ҳолатидан қутулиш чораларидан бири пул бадалига озодликка эришиш бўлиб, баъзи архив ҳужжатларида мазкур масала ҳам ўз аксини топган. Рус қулларини озод қилиш бўйича Оренбург вилоят Давлат тарих архиви ҳужжатларини ўрганиш асосида Хива хонлиги ва Россия сиёсий муносабатлари қай даражада бўлганлиги, рус ҳукуматининг қулларни озод қилиш учун қўллаган чора – тадбирлари ҳақида ҳам сўз юритилган.
Умумий ҳолатда архив фондларида сақланаётган қулчиликка оид мавжуд ҳужжатлар, нафақат Хива хонлигидаги қулчилик муносабатларининг хонлик ижтимоий ҳаётидаги ўрни масаласини, балким хонликнинг Россия билан сиёсий ва иқтисодий алоқалари масалалари ҳам мазкур мақола орқали очиб беришга ҳаракат қилинган.