+998712334521 nashriyot@tsuos.uz
Impact Factor
6.978
Country
Uzbekistan

ЎРТА АСР МИСР ХОТИН-ҚИЗЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИ

muallif

  • ЗУҲРА АРИПОВА тарих фанлари доктори (DSc), доцент, ЎХИА

DOI:

https://doi.org/10.37547/ot/vol-01issue-02-11

Muhim iboralar:

Миср, мамлук, султон

Annotatsiya

Ушбу мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида (1250-1517) аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, уларнинг мамлук султонларига таъсири ва мамлуклар давлатининг вужудга келишига ўзига хос сабаб бўлмиш – Миср маликаси Шажара ад-дур ҳақидаги маълумотлар тадқиқ этилган.

Маълумки, 1250 йилда Султон Туроншоҳнинг ўлимидан сўнг, Мисрнинг эътиборли кишилари тахтга Шажарат ад-дурни лозим кўрадилар. У 80 кун давомида Мисрни бошқарган. Ислом давлатларида “ҳукмдор аёл киши бўлиши мумкин эмас” – деган қараш бор. Сарой мулозимлари унинг ҳукмронлигига қарши бош кўтара бошлаганлигини сезгач, у бош қўмондон Ойбекка турмушга чиқади. Му‘из ад-дин Ойбек ат-Туркманий 1250 йилда тахтга ўтиргач, энди бевосита мамлуклар бошқаруви даври бошланган. Аёллар мамлук султонлари қасрида улуғланган ва уларни “хотин” деб аташган. Аёллар эркаклар каби суфий тариқатларга эргашганлар. Султон Хушқадамнинг хотини Хунд Шакарбой бадавия тариқатининг ҳомийси сифатида танилган. Ўша давр ёзувчилари ўз асарларида аёлларни васф этишган.  Аёллар асосан бозорда харид қилиш, тўй маросимларида қатнашиш учунгина кўчага чиқишган.

Мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни,  диний ҳақ-ҳуқуқлари, уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли экани таҳлил қилинган.

Загрузки

Nashr etilgan

2022-10-18

Ushbu son

Soha

Articles

Tashkent Uzbekistan
nashriyot@tsuos.uz
Call : +998712334521