ХИТОЙ ЯНГИ ШЕЪРИЯТИНИНГ ЭВОЛЮЦИОН ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ (XIX АСРНИНГ ОХИРИ ХХ АСРНИНГ БОШЛАРИ)
DOI:
https://doi.org/10.37547/ot/vol-01issue-02-03Muhim iboralar:
янги шеърият, шеърият инқилоби, байхуаAnnotatsiya
Хитойда ҳукм сурган империализмнинг сўнгги йилларида юз бераётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар адабиётга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Хусусан, шеъриятда инқилоб даражасидаги ҳаракатлар юзага кела бошлади. Бу жараён қисқа давр ичида бир нечта босқичларда баъзан муваффақиятли, баъзан муваффақиятсиз тарзда амалга оширилди. Шеърият эски анъаналардан воз кечиб, имкон қадар халққа яқинлашиш сари борди. Катта қаршиликларга учрасада шеъриятда умумхалқ тили бўлган байхуадан фойдаланиш кенг тус олди, ритм, қофия, умуман мумтоз шеъряитга хос бўлган хусусиятлардан воз кечиш провард мақсадга айланди. Шеърнинг шакли эмас, балки унинг ғояси, мазмун-моҳияти муҳим эканлиги биринчи планга чиқди, унинг бадиий-эстетик қимматига путур ета бошлади. Мақолада хитой шеърияти инқилобининг эволюцияси ва унда иштирок эткан адиблар ва мактабларнинг ҳиссаси ҳақида сўз боради.